Shanba, 30 Noyabr 2019 12:11

Ўқувчи-ёшлар билан ижодий учрашув

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида, ёшларни адабиёт, рассомлик, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга ва бўш вақтини самарали ўтказишга бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар жойларда уюшқоқлик билан ташкил этиб келинмоқда.

Худди шундай ижодий учрашув жорий йилнинг 29 ноябрь куни Самарқанд “Буюк ипак йўли” халқаро туризм университети проректори Азамат Акбаров ташаббуси билан мазкур олийгоҳ талабалари ва ўқитувчилари иштирокида ташкил этилди. Учрашувда Самарқанд вилояти мусиқали драма театри бош рассоми, “Турон” Фанлар академияси академиги Баҳром Сафоев ўқитувчи ва талаба-ёшларнинг саволларига жавоб берди.

Шунингдек, учрашув доирасида университетнинг 1-2 босқич талабалари томонидан чизилган натюрморт, пейзаж, портрет ва бошқа турдаги санъат асарларидан иборат “Миллий рассомчилик” кўргазмаси ташкил қилинди. Самарқанд вилояти мусиқали драма театри ҳамда “Буюк ипак йўли” халқаро туризм университети ўртасида ижодий ҳамкорлик ўрнатилишига келишиб олинди.

Дополнительная информация

Aloqalar

140104, O’zbekiston Respublikasi, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 17

Ijtimoiy tarmoqlar