Manzil: O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 17-uy

Telefon: +998(66) 233-5647
Fax: +998(66) 233-6306
Email: txudevonxona@umail.uz

Sahifalar

PDF

HUJJATLAR TO`PLAMI

АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН МАЪЛУМОТЛАР
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 07 июндаги қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” бўйича савол-жавоблар:
  1. Президентимизнинг шу йил 14 майдаги ПҚ – 4319 рақамли қарорларида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари қайд этилган. Айтингчи, бундай шаклда қайси олий таълим муассасалари бўйича рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади?
Жавоб. Ҳозирги пайтда ОТМлар рўйхати Давлат комиссияси томонидан тасдиқланди. Бу рўйхатда Тошкент давлат юридик университети, Қорақалпоқ давлат университети, Гулистон давлат университети, Фарғона давлат университети ва Самарқанд давлат университети қайд этилган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур ОТМ лар абитуриент томонидан биринчи ОТМ қилиб танлангандагина, улар ДХМ га мурожаат қиладилар.
  1. Рўйхатдаги ОТМлар сони қанчалигидан қатьи назар, абитуриентлар республикамизнинг барча ҳудудларидан рўйхатдан ўтадилар. Бундай катта ҳажмдаги ишларни камчиликсиз амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилганми?
Жавоб. Албатта, бу борада тегишли вазирлик, давлат органлари, хусусан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида ОТМлар бўлган вазирликлар, Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор, Давлат тест маркази ва бошқалар зиммасига аниқ вазифалар юклатилган. Абитуриентларга ОТМларга кириш учун давлат хизматлари марказлари ва ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатишни ташкил этиш, имтиёзли абитуриентларнинг электрон реестрини киритиб бориш учун ягона платформа яратиш, фуқароларнинг электрон расмлари мавжуд бўлган ахборот базасини тегишли платформа ва ахборот тизимига интеграция қилиш шулар жумласидандир. Бу ишларга ҳатто ҳудудларда ОТМлардан вакиллар ажратилади ва кўнгиллилар гуруҳини жалб этишга рухсат берилган.
Бугунги кунда республиканинг 201 та туманида  шундай марказлар мавжуд, олис ҳудудлар аҳолиси учун ДХМларнинг 50 дан ортиқ шохобчалари фаолият кўрсатади.
Қайд этиш керакки, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш 4 босқичда олиб борилади. 1-босқичда абитуриент хоҳишига кўра давлат хизматлари марказлари ёки ягона интертактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтади ва тўловни амалга оширади. 2-босқичда номлари айтилган марказ ва портал томонидан сўровнома бўйича маълумотлар махсус дастур орқали абитуриентлар базасига киритилади. 3-босқичда Давлат тест маркази базага киритилган маълумотларни қабул қилади, ҳужжат қабул қилиш муддати тугагандан кейин тест синови ўтказиладиган кун, вақти ва жойи тўғрисида маълумотларни ўзининг расмий сайтида эълон қилади ҳамда базага киритилган маълумотлар асосида тест синови ва танловни ўтказади. 4-босқичда эса абитуриент тест синовидан яхши ўтиб, қайси ОТМга талабаликка тавсия қилинса, шу ОТМга керакли ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этади.
  1. Абитуриент давлат хизматлари марказига қандай ҳужжатлар билан боради?
  2. . Аввало айтиш керакки, абитуриент ўзининг доимий ёки вақтинча рўйхатда турган жойидан қатъи назар, исталган марказга давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат қилиши мумкин. Бу ерда икки хил мурожаат шакли, яъни ўзи бориб ёки портал орқали мурожаат қилиш борлигини алоҳида қайд этиш керак бўлади. Биринчи ҳолатда, масалан, имтиёзга эга абитуриент, фуқаролиги бўлмаган шахслар, паспорт ёшига етмаганлар марказларга бориб мурожаат қилиши керак. Қолган тоифадагилар марказда ёки портал орқали рўйхатдан ўтади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам махсус сўровнома шаклини тўлдирилиши ва ундаги маълумотлар электрон маълумот алмашув (ахборот) тизимига киритилиши керак. Қайд этилган сўровномага абитуриентга тегишли барча маълумотлар киритилади. Абитуриент томонидан қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этиши талаб этилади:
  • фуқаролик паспорти (ички ишлар бўлимлари томонидан берилган09-шакл бўйича жисмоний шахснинег идентификация рақами, паспорт серияси кўрсатилган маълумотнома);
  • паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисида гувоҳнома;
  • таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ва унинг иловаси;
  • имтиёзга эга бўлганлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
Маълумотлар тўлиқ киритилгандан сўнг бу ҳужжатлар эгасига қайтарилади. Бошқа ҳужжатлар талаб қилинмайди. Матрицали штрих код (QR-код) қўйилган сўровнома 2 нусхада чоп этилади, абитуриент маълумотларнинг тўғрилиги текширади ва имзоси билан тасдиқлайди. Унинг бир нусхаси ўзида, бир нусхаси марказда қолади.
  1. Президентимизнинг 4319-сон қарорларида абитуриентнинг 3 тагача таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи таъминланиши белгиланган эди. Рўйхатдан ўтиш жараёнида ушбу ҳуқуқ таъминланадими?
  2. . Албатта, абитуриентнинг ҳуқуқи дахлсиз. У бир вақтнинг ўзида, ўқитишнинг бир шакли доирасида 3 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин. Бу маълумотлар ҳам сўровномада қайд этилади. Эслатиш керакки, бунда абитуриент танлашни тест синови топшириладиган фанлар мажмуасининг ва кетма-кетлигининг мослиги, шунингдек, белгилаган устуворлиги асосида амалга оширади. Демак, кўринадики, танловни бир вақтнинг ўзида ҳар хил, масалан, кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида амалга ошириб бўлмайди.
  3. Тўлов миқдори ўзгармадими? Белгиланган йиғим суммаси қандай тўланади?
Жавоб. Йўқ, тўлов миқдорида, кимлар учун жорий этилганлиги ва кимлар тўловдан озод қилинганлигида ўзгаришлар йўқ. Тартибга кўра абитуриентлар умумий тартибда ОТМларга ҳужжат топшириш учун мурожаат қилганда жойлардаги банклар кассалари, Давлат хизматлари орқали рўйхатдан ўтишда эса шу давлат хизматларида жойлашган банк кассалари орқали тўловни амалга оширадилар. Яна бир гап – тўлов марказлар ходимлари томонидан нақд ёки нақд пулсиз шаклда ҳам қабул қилинади.
  1. Абитуриентнинг ўз ҳудудида тест синовида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилган эди. Ушбу имконият сақланиб қолганми?
Жавоб. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорида ҳам бу ҳақда айтилган. Абитуриентлар давлат хизматлари марказларига мурожаат этган ҳудудда ва ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этганда эса доимий рўйхатда турган ҳудудида ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этиши мумкин.
Умумий тартибда рўйхатдан ўтган абитуриент ҳам яшаб турган, вақтинча рўйхатдан ўтган ёки ўша пайтда бўлиб турадиган ҳудудда тест синовларида иштирок этиши мумкин. Бироқ ҳар иккала ҳолатда ҳам сўровномада қайси ҳудудда тест синовида иштирок этишини кўрсатиши шарт.
  1. Мазкур маъмурий регламент талаблари Давлат комиссияси тасдиқлаган Рўйхатга киритилмаган ОТМлар учун ҳам жорий этиладими?
Жавоб. Йўқ, умуман олганда – рўйхатга киритилмаган ОТМларга, хорижий, хусусий, ҳарбий ОТМларга, шунингдек, ОТМларнинг магистратурасига, талабаликка ижодий имтиҳонлар орқали қабул қилинадиган ОТМларга, хорижий фуқаролар томонидан ҳужжат топширганда ушбу талаблар татбиқ этилмайди.
  1. Давлат хизмати кўрсатиш рад этилиши ҳам мумкинми?
Жавоб. Мумкин. Агар сўровномада нотўғри маълумот кўрсатилса, абитуриент шахсан мурожаат этмаса ёки белгиланган тўлов амалга оширилмаган бўлса, бу ҳолатлар давлат хизмати кўрсатишни рад рад этиш учун асос бўлади.
  1. Рўйхатга киритилмаган ОТМларга ҳужжат топшириш қандай амалга оширилади?
Жавоб. Рўйхатга киритилмаган ОТМларга киришни истаган абитуриентларга ҳам шароит ва имкониятлар яратилади. Барча ОТМларга, масалан, Ўзбекистон миллий университетига ҳужжат топшириш учун Нукусдан ёки Термиздан Тошкент шаҳрига келиш шарт эмас, улар танлаган ОТМлари (таълим йўналишлари) бўйича кириш тест синовларида иштирок этиш учун ўзлари яшаб турган ёки айни пайтда бўлиб турган ҳудуддаги энг яқин ОТМ қабул комиссиясига бориб, рўйхатдан ўтишлари мумкин.
  1. Рўйхатдан ўтиш муддатлари белгиландими?
Жавоб. Ҳа, рўйхатдан ўтиш 15 июндан 15 июлга қадар амалга оширилади.
  1. Сўнгги нормати-ҳуқуқий ҳужжатларда тест синовлари июль-август ойларида ўтиши кўрсатилган, тест синовлари шу икки ойда ўтказиладими?
Жавоб. Бу борада тайёргарлик ишлари кетмоқда. Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳужжат қабул қилиш муддати тугагандан кейин тест синови ўтказиладиган кун, вақт ва жойи тўғрисида маълумотлар Давлат тест марказининг расмий сайтида эълон қилинади.
  1. Ўқишга қабул қилишда қандай абитуриентлар тоифасига имтиёз белгиланган?
Жавоб. Дарҳақиқат, имтиёзга эга абитуриентлар тоифаси ҳам анчагина. Вазирлар Маҳкамасининг таъкидлаб ўтилган 468-сон қарорида 13 турдаги имтиёзга эга абитуриентлар тоифаси ва бундай имтиёзларни берувчи масъул ваколатли органлар рўйхати берилган. Масалан:
  1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари – масъуллар: ЎзР Пр ДХХ, МВ, ИИВ, ФВВ, АТКРВ, ДХХ, МГ.
  2. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари, шунингдек, АЛлар, КҲКлари ва УТМлари битирувчилари – ОЎМТВ, ХТВ, ЖТ ва СВ, ЎзБА.
  3. Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари – ЎзХ-ҚҚ.
  4. “Мард ўғлон” Давлат мукофоти соҳиблари – ЎзЁИ.
  5. “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари – МТВ.
  6. “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари – ССВ.
  7. Ўзбекистон Бадиий академиясининг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари – ЎзБА.
  8. “Ниҳол” мукофоти совриндорлари – Маданият вазирлиги.
  9. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг республика комиссияси томонидан берилган тавсиянома соҳиблари (педагогика таълим йўналишларига) – ЎзЁИ.
  10.  Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар – ССВ, ХТВ, ҚҚР ВК, ҳокимликлар.
  11.  Ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга фуқаролар – ЎзР Пр ДХХ, МВ, ИИВ, ФВВ, АТКРВ, ДХХ, МГ.
  12.  Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга абитуриентлар – Давлат тест маркази.
  13.  Ҳарбий қисм ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлган фуқаролар – ЎзЁИ, МВ.
Аввалги йиллар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш керакки, рўйхатда қайд этилмаган бўлса-да, ногиронлиги бўлган, ҳудуд марказидан олисда, узоқ тоғ (педагогика ва тиббиёт мутахассислигига ўткир эҳтиёжи бор бўлган)зоналарда ёки олис чўл туманларида доимий истиқомат қилаётган фуқароларга ҳам имтиёз берилиши мумкин.