Вторник, 31 марта 2020 23:09

«Ипак йўли» ТХУ талабалари фанларни онлайн ва Edmodo тизимида ўзлаштирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги «Ипак йўли» туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисидаги ПҚ-3815-сонли қарори ижроси юзасидан университетда нуфузли хорижий университетлар тажрибаларини татбиқ қилиш бўйича кўпгина ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, 2019-2020 ўқув йилининг II семестридан бошлаб, талабаларнинг дарсларга эркин қатнашиши ҳамда университет профессор-ўқитувчиларининг академик мустақилликни таъминлаш бўйича университетнинг халқаролаштириш ва стратегик ривожланиш масалалари бўйича биринчи проректори вазифасини бажарувчи, иқтисод фанлари доктори, профессор Б.Х.Тураевнинг ташаббуси билан ўқитишнинг масофали таълим платформалари ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида университетнинг хусусиятидан келиб чиқиб, Эдмодо таълим платформасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Университетнинг таълим жараёнига жалб этилган хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда Эдмодо таълим платформасидан фойдаланиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди ҳамда етарли хорижий тажрибага эга университет мутахассислари Алишер Камилов ва Жасур Яхшиликовлар томонидан университет профессор-ўқитувчиларига ва талабаларга семинарлар ташкил этилди.

Университетнинг таълим жараёнига жалб этилган хорижлик мутахассисларнинг берган тавсиялари асосида Эдмодо таълим платформасидан фойдаланиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди ҳамда етарли хорижий тажрибага эга университет мутахассислари Алишер Камилов ва Жасур Яхшиликовлар томонидан университет профессор-ўқитувчиларига ва талабаларга семинарлар ташкил этилди.

Ҳозирги вақтда университетда таълим жараёни Эдмодо таълим платформаси орқали масофавий шаклда олиб борилмоқда. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, республикамиз олий таълим муассасалари ичида илк бор Эдмодо таълим платформасидан ўқув жараёнида фойдаланиш тажрибаси биринчи бўлиб «Ипак йўли» туризм халқаро университетида татбиқ этилди.

Эдмодо таълим платформасида ўқитишнинг барча турдаги маълумотларини (аудио, видео, ҳужжатли ва бошқа) узатиш имконияти мавжуд. Бу платформа нафақат ўқитувчига талабаларнинг топшириқларни ўз вақтида топшириши, балки ота-оналарнинг ҳам фарзандларини бевосита таълим жараёни иштирокчиси сифатида кузатиши ҳамда уларнинг фанларни қандай ўзлаштираётганликларини ҳам билиш имкониятини беради. Шу билан бир қаторда, бу платформанинг яна бир афзаллиги шундаки, унда ҳар бир берилган топшириқни бажаришнинг охирги муддати (deadline) кўрсатилган бўлиб, мазкур муддат ичида талабалар фан учун ажратилган баллар (кредит)нинг бир қисмини олиш имкониятига эга бўлишади. Платформанинг бу жиҳати талабаларнинг таълим жараёнида фаол бўлишларига рағбат беради.

Университет томонидан амалга оширилган мазкур ташаббус ҳозирги вақтда Республикамизда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар дастури ижросини самарали таъминлаш имкониятини бермоқда.

Дополнительная информация

Новости на сайте

Все новости

Контакты

г.Самарканд, Узбекистан, 140104, Университетский бульвар 17

Социальные сети