Juma, 08 May 2020 23:20

“Ипак йўли” туризм халқаро университетида Travel journalism – саёҳат журналистикаси факультети очилади

“Ипак йўли” туризм халқаро университетида 2020-2021 ўқув йилидан Travel journalism факультети очилади. Журналистика соҳасида ушбу йўналиш янги бўлиб, Ўзбекистонда ҳали бу соҳада кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилмаганди.

Турли мамлакат ва халқларнинг тарихи, маданияти, турмуши, машҳур қадамжолари ва шахслари, ҳатто, миллий ошхоналарнинг ўзига хослигини ёритадиган соҳа “Travel journalism”, яъни саёҳат журналистикасидир. Саёҳат журналистикаси соҳасида кадрлар тайёрланса, Ўзбекистонга сайёҳларнинг ташриф буюриши ортади.

Бугун Travel journalism нафақат босма оммавий ахборот воситалари саҳифаларида, балки интернет ва телевидениеда ҳам ривожланиб бормоқда. Технологияларнинг ривожланиши ва аудиторияни ахборотлаштириш усуллари кенгайиши Travel journalism соҳасининг ривожланишига олиб келди. Дастурларнинг баъзилари ҳажмли шоуларга айланиб улгурди, турли мамлакатлар маданияти ҳақида қизиқарли маълумотларни етказган ҳолда улар учун ижобий туристик имидж яратилмоқда.

Travel journalism таълим йўналиши доирасида республикамизда илк бор талабаларда саёҳатчилик журналистикаси сир-асрорлари очилган ҳолда Ўзбекистоннинг ижобий туристик имиджини яратиш кўникмалари шакллантирилади.

Мазкур таълим йўналиши келгусида мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари соҳаси учун журналист кадрлар, жумладан, юқори малакали, бир неча хорижий тилларни мукаммал биладиган профессионал халқаро журналистлар ҳамда илмий-педагог кадрларни тайёрлаш бўйича етакчи соҳага айланади.

Travel journalism йўналишининг таълим дастурини ўзлаштиришнинг норматив муддати - бакалавриат таълим йўналишида 4 йил, магистратура таълим йўналишида 2 йилни ташкил этади.

Дополнительная информация

Saytdagi yangiliklar

Barcha yangiliklar

Aloqalar

140104, O’zbekiston Respublikasi, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 17

Ijtimoiy tarmoqlar