Payshanba, 07 May 2020 23:25

«Ипак йўли» туризм халқаро университети: Пандемия даврида ҳам халқаро лойиҳалар тўхтаб қолгани йўқ

Бутун дунёда коронавирус пандемияси авж олаётган бир пайтда ҳам таълим тизими тўхтаб қолгани йўқ. Ҳар бир олий таълим муассасаси замонавий технологик, инновацион воситаларни қўллаган ҳолда масофавий ўқитишни йўлга қўйди. Бундан ташқари, халқаро лойиҳалар борасидаги изланишлар ҳам бир жойда тўхтаб қолмай, янада самарали натижаларга эришилмоқда.

Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети бу борада муваффақиятли ишларни амалга оширмоқда. Бугунги кунда университет учта нуфузли халқаро лойиҳаларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Creative Spark: олий таълимда тадбиркорлик

Бу дастур Буюк Британия таълим муассасалари, университетлари ҳамда иштирокчи давлатлар иқтисодиётини ривожлантириш мақсадида креатив тадбиркорлик тажрибаларини шакллантириш доирасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича 2018-2023 йилларга мўлжалланган дастурни ўз ичига олади.

Ушбу дастур Британия тажрибасидан фойдаланган ҳолда таълим жараёнида креатив тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиши шубҳасиз. Лойиҳани амалга оширишнинг биринчи йили доирасида ўн мингдан ортиқ талаба ва ёш тадбиркорларни жалб этиш кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида эълон қилинган танловда 2019 йил сентябрь ойида Буюк Британиянинг Оксфорд университетида биринчи проректор вазифасини бажарувчи иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Б.Тураев иштирок этиб «English Club» очилишига эришилди.

R.A.R (Regional Alumni Representative)

«Ҳудудий битирувчилар вакили» – 2020 йил бошида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ўтказилган ушбу танловда «Ипак йўли» туризм халқаро университети ўқитувчиси Алишер Комиловнинг лойиҳаси танланиб, ғолиб деб топилганди. Университетимизда АҚШ давлат дастурларини битирган мутахассислар билан биргаликда талабаларнинг ҳудудий марказини очиш режалаштирилган.

Марказда АҚШ элчихонаси ҳамкорлигида профессор-ўқитувчилар, мутахассислар ва талабалар учун ўқув ва алмашинув дастурлари фаолиятлари йўлга қўйилади. Бунда, албатта, информацион таъминот йўлга қўйилади, дастурлар доирасида профессионал таҳлил қилиш бўйича АҚШ элчихонаси томонидан бошқа хорижлик мутахассислар ҳам жалб этилиб, улар томонидан университет учун амалий ёрдам ва маслаҳатлар берилади. Шунингдек, АҚШ элчихонаси томонидан маълум фаолиятлар молиялаштирилиши назарда тутилган.

Туризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро лойиҳа

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида «Ипак йўли» туризм халқаро университети ва АҚШнинг Вайоминг университети билан ҳамкорликда 2020 йил апрель ойидан янги лойиҳага старт берилди. Лойиҳа Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро давлат университети ва Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети ўқитувчилари учун инглиз тилидаги туризм бўйича ESP семинарлари ўтказишни ўз ичига олади. Бу тадбир ўқитувчиларнинг инглиз тилини билиш даражасини баҳолашни назарда тутади.

Давомли лойиҳа Ўзбекистоннинг туризм соҳаси учун махсус дарслик яратиш; профессор-ўқитувчилар таркибини ўқитиш; туризм бўйича инглиз тилидаги талабалар клубларини ташкил қилиш; «Ипак йўли» туризм халқаро университети таклиф этган тадбирларни ўтказиш даврида (2020 йил февраль-2021 июнь) онлайн материалларни ишлаб чиқишни кўзлайди.

Бундан ташқари, университетнинг Инновацион ривожлантириш вазирлигига тақдим этилган бугунги кунда туризм соҳасидаги аҳамиятли ва долзарб муаммоларини тадқиқ қилишга қаратилган кенг миқёсли лойиҳалари ҳам таҳсинга лойиқдир. Булар қуйидагилар:

  • «Глобаллашув даврида янги ипак йўлидаги меъморий-маданий меросни сақлаш» мавзуcидаги тадқиқот лойиҳаси” Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш Евроосиё уюшмаси томонидан ўтказилаётган халқаро кўптомонли танлов бўлиб, унда Беларусь давлат педагогика университети, Қозон федерал университети Елабуга институти (Россия), Арманистон туризм институти (Россия халқаро туризм академияси филиали) ҳамкорлик қилишмоқда.
  • Ахборотлаштириш ва ахборот-технология фанлари бўйича давлат илмий-техник лойиҳалари грантлари доирасидаги 12-танловда иштирок этиш учун «Зиёрат туризми учун ақлли технологиялар пакетини яратиш» мавзуcидаги тадқиқот лойиҳаси.
  • Илмий-техник лойиҳаларининг ўзбек-ҳинд ҳамкорлигидаги танловида қатнашиш учун «Creation of the Augmented Reality Based mobile application «E-Trave Guide» мавзуидаги тадқиқот лойиҳаси.
  • Тарих ва ижтимоий фанлар бўйича давлат илмий-техник лойиҳалари грантлари доирасидаги 18-танловда иштирок этиш учун «E-ziyorattourism» электрон платформасини яратиш» мавзуидаги тадқиқот лойиҳаси.
  • Тарих ва ижтимоий фанлар бўйича давлат илмий-техник лойиҳалари грантлари доирасидаги 18-танловда иштирок этиш учун «Ўрта Осиё мутафаккирларининг асарлари асосида ҳалокатли фикрларга қарши маънавий курашиш асослари» мавзуcидаги тадқиқот лойиҳаси.

Дополнительная информация

Saytdagi yangiliklar

Barcha yangiliklar

Aloqalar

140104, O’zbekiston Respublikasi, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 17

Ijtimoiy tarmoqlar