Friday, 11 December 2020 09:12

“Ипак йўли” туризм халқаро университети талабаларига икки мутахассисликни танлаш имконияти яратилади

Республикада илк бор 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб “Ипак йўли” туризм халқаро университети талабаларига замонавий ўқув стандартлари тақдим этилади. Яъни, талабаларга икки мутахассислик “мажор” ва “минор” танлаш имконияти яратилади.

Университет талабалари 3-босқичга келиб, ўзлари ўқиган факультетдан исталган бошқа бир йўналишни ёки 2021-2022 ўқув йилида очиладиган янги 3 та факультетдан исталган бир йўналишни “минор” сифатида танлашлари мумкин.

Масалан, “мажор” туризм маркетинг бўлса, “минор” корейс тили бўлиши мумкин. Бундай имконият эртага ишсизликнинг олдини олади ва бозорда рақобатбардош кадрларни яратиб беради.

“Ипак йўли” туризм халқаро университети ахборот хизмати.

New on the website

All news

Contacts

Samarkand city, Republic of Uzbekistan, 140104, 17, University boulevard.

Social networks